ЎзА Ўзбек

13.08.2018 11:52 Чоп этиш версияси

Почта жўнатмасида қадимий тангалар борлиги аниқланди

Почта жўнатмасида қадимий тангалар борлиги аниқланди

Россия Федерациясидан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказганда, жўнатмада декларацияда кўрсатилмаган 99 дона занглаган қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 23-мартдаги “Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб киришни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, нумизматика ашёлари, яъни тарихий тангалар ҳам маданий бойликларга тааллуқли ашёлар тоифасига киритилган.

Ушбу ҳужжатга кўра, хорижий фуқаролар ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган маданий бойликлар тегишли божхона ҳужжатларида кўрсатилиши керак.

Яқинда мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, тарихий аҳамиятга эга тангаларни почта жўнатмалари орқали республикамизга олиб киришга бўлган уринишлар фош қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари Россия Федерациясидан пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига юборилган почта жўнатмасини божхона кўригидан ўтказганда, жўнатмада декларацияда кўрсатилмаган 99 дона занглаган қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича қонуний чора кўрилади.

ЎзА
5 127