ЎзА Ўзбек

19.05.2018 08:10 Чоп этиш версияси

Планшет орасидаги қуйма тиллалар фош этилди

“Тошкент” халқаро аэропортида йўловчилардан бири тилла қуймаларни яширинча олиб чиқишнинг навбатдаги қинғир усулини “кашф” қилди. Лекин, пойтахт аэропортида хизмат олиб борувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ушбу шахснинг қинғир қилмишини фош қилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Фуқаро Н.Ш. божхона ходимларининг кўзини шамғалат қилишга уриниб, пойафзалларининг остки қисмига 79 грамм оғирликдаги тилла қуймаларни яширган. Шунингдек, қонунбузар шу билан кифояланмаган. Унга тегишли багаж ҳам синчиклаб кўздан кечирилганда, юклар орасидаги 1 дона планшетнинг назорат-рентген аппаратидаги тасвирлари шубҳали акс этди.

Ушбу планшет холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг орасига ҳам жуда юпқа қилиб ишланган 215,8 грамм оғирликдаги қуйма тиллалар яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

ЎзА
4 362