Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.08.2017 18:22 Чоп этиш версияси

Пискент туманида уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Тошкент вилояти Пискент туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши томонидан уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, маҳалла маслаҳатчилари иштирок этган тадбирда ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

– Президентимизнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида сўзлаган маърузасидан келиб чиқиб, партия вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш, мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан бир қатор вазифаларни амалга оширишни мақсад қилган, – дейди партия вилоят кенгаши ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири О.Ҳайитова. – Бандлик дастури ижросини вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида ҳам тўла таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда туман ёшлари томонидан тадбиркорликни бошлаш учун кредит олиш, касаначиликни йўлга қўйиш, иш ўринлари яратиш бўйича қилган мурожаатлар муҳокама қилинди. Мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда айрим муаммоларга учраётган ёшларга ташкилотчилар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан ёшлар ўртасида махсус сўровнома ўтказилиб, унинг натижасига кўра келгусида қилиниши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 415






Все о погоде - Pogoda.uz