Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 19:46 Чоп этиш версияси

Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Халқаро пайвандчи усталар» танловида мамлакатимиз вакиллари 1 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди

Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Халқаро пайвандчи усталар» танловида мамлакатимиз вакиллари 1 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди Танловда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан бир қаторда Камбоджа, Эрон, Афғонистон каби 10 дан ортиқ давлатдан 50 нафардан зиёд пайвандчи усталар қатнашди. Танлов жараёнида пайвандлаш соҳасини мукаммал эгаллаган моҳир усталарнинг аргон пайвандлаш, ярим автомат пайвандлаш ва ёйли пайвандлаш турлари бўйича билим ва тажрибаси синовдан ўтказилди. Барча турлар бўйича ўзларининг юксак даражадаги билим ва маҳоратини намоён этган юртимиз пайвандчиларининг ишлари ҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланди.

“Truсk line Tashkent” масъулияти чекланган жамияти ходими Рашид Эшқулов олтин медални қўлга киритди. “Ўзметкомбинат" акциядорлик жамияти корхонаси пайвандчиси Артём Олховиков, “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти ишчиси Вадим Хайров, “12 трест” масъулияти чекланган жамияти ишчиси Шомуҳиддин Шоисломов кумуш, “ЎзЧаСис” қўшма корхонаси пайвандчиси Дилмурод Мирзааҳмедов бронза медаль соҳиби бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон пайвандчилари жамоаси “Энг яхши ташкил этилган жамоа” номинациясида ғолиб деб топилиб, махсус кубок билан тақдирланди.

Танлов доирасида иштирокчилар Хитой нефть қувурлари заводи, Техник хизмат кўрсатиш лабораторияси, Хитой қувур музейи, Дизайн академияси каби йирик корхона ва ташкилотларда бўлиб, тажриба алмашди.

– Мамлакатимизда соҳа мутахассисларига муносиб меҳнат шароитлари яратилмоқда, – дейди танлов ғолиби Рашид Эшқулов. – Биз, ёшлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз. Бу каби танловлар эса касб маҳоратимизни янада оширишга хизмат қилиб, соҳанинг етук мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш имконини беради.

Гўзал Сатторова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
3 923






Все о погоде - Pogoda.uz