Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 18:17 Чоп этиш версияси

Пайариқ туманидаги “Ёшлар боғи”да “Нуронийлар маскани” очилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Ёшлар боғи”да барча қулайликларга эга “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди.

Мажмуанинг очилиш маросимида туман ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси А.Жўраев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов мамлакатимизда кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

–Бу ердаги шароитларни кўриб, шундай юртда яшаётганимдан фахрландим, – дейди меҳнат фахрийси Жалил Эшқувватов. – Дунёнинг турли нуқталарида содир бўлаётган нотинчликлар, табиий офатлар, айниқса, қарияларнинг машаққатли ҳаётини кўриб, юртимиздаги бугунги тинчлик-хотиржамлик, дориломон кунларга қайта-қайта шукрона айтамиз. Ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кўнглимизни кўтариб, умримизга умр қўшмоқда.

Шу каби “Нуронийлар маскани” Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ҳам очилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
4 541