ЎзА Ўзбек

01.08.2018 19:13 Чоп этиш версияси

Пастдарғом тумани кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди

Пастдарғом тумани кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди
Самарқанд вилояти халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.

2017 йил февраль ойидан буён Пастдарғом тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Эргашев Собиржон Файзуллаевич ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача Тайлоқ тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Саъдуллаев Баҳодир Сафиюллаевич Пастдарғом тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Б.Саъдуллаев 2017 йил август ойида Тайлоқ тумани ҳокими этиб тайинланган эди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА
13 077