Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.09.2017 20:23 Чоп этиш версияси

Паспорт – шараф ва масъулият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 43 юртдошимизга биометрик паспорт тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Ўзбекистонда фуқароликка қабул қилиш борасида қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳолда инсон манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари тизимли равишда амалга оширилаётгани таъкидланди.

Фармонда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ирқи, миллати, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати ҳамда сиёсий ва бошқа эътиқодидан қатъий назар, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун кучга кирган вақтда турли объектив ва бошқа ҳаётий шароитларга кўра мамлакат ташқарисида бўлган маҳаллий аҳоли, шунингдек, бошқа мамлакатларда туғилиб-ўсиб, Ўзбекистонни ўз Ватани сифатида дилдан тан олган, унинг тараққий этиши ва гуллаб-яшнаши учун муносиб ҳисса қўшганлар қабул қилиниши алоҳида қайд этилган.

Фуқаролик паспортини олган юртдошларимиз мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон манфаатларининг тўлақонли ҳимояси ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Президентимизнинг инсон манфаатларини таъминлаш йўлида кўрсатаётган эътибори туфайли мана шундай бахтга эришдим, – дейди Ҳамдам Давлатов. – Бугун Ўзбекистон Республикаси фуқароси – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган юртнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлдим. Паспортни қўлга олганим менга янада катта масъулият юклайди. Буни ўзим учун юксак шараф деб биламан. Бу бахтни менга туҳфа этган Президентимизга, халқимизга янада садоқат билан хизмат қиламан.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганларга фуқаролик паспортини Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов тантанали равишда топширди.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 440






Все о погоде - Pogoda.uz