Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.10.2017 12:23 Чоп этиш версияси

Партия лойиҳалари муҳокама қилинди

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида ҳар бир партия ўз дастуридаги вазифалардан келиб чиқиб, тегишли соҳаларда фаолият юритаётган вазирлик ва қўмиталар фаолияти устидан ўз фракцияси, партия гуруҳлари орқали парламент ҳамда депутатлик назоратини йўлга қўйиши лозимлигини таъкидлаган эди.

Ўтган давр мобайнида O'zLiDeP ҳамда тегишли вазирликларнинг ички гуруҳи томонидан ушбу вазифаларни марказда ва жойларда самарали йўлга қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

O'zLiDePнинг парламентдаги фракцияси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан 2017 йилнинг охирги чораги ҳамда 2018 йилнинг биринчи ярмида тегишли вазирлик ва идоралар устидан парламент ва депутатлик назорати йўналишида амалга ошириладиган ишлар режаси шакллантирилган.

Йиғилиш қатнашчилари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан режалаштирилаётган парламент эшитувлари мавзуларини атрофлича муҳокама қилди. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янги сифат даражасига олиб чиқиш, Инвестиция бўйича давлат қўмитаси томонидан хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар каби масалалар қуйи палата муҳокамасига киритилади.

Шунингдек Молия вазирлиги томонидан маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

O'zLiDePнинг лойиҳасида ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида амалга ошириладиган назорат тадбирлари ўтказилиб, ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг муҳим аҳамиятидан келиб чиқиб 57 туман Кенгашида кичик саноат зоналари, 9 туманда эса фармсаноат ҳудудларини ташкил этиш борасидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш мўлжалланган.

Шунингдек, 58 та туман ва шаҳар Кенгашида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилиши ҳолатини ўрганиш масаласи режага киритилди.

Бундан ташқари, қатор вилоятлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилинган. Мазкур дастурлар ижроси O'zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан назоратга олинади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
7 444






Все о погоде - Pogoda.uz