Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.02.2017 16:13 Чоп этиш версияси

Партия аъзолари масъулияти оширилади

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилояти кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган пленуми бўлиб ўтди.

Партия вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари вакиллари иштирок этган пленумда Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқадиган муҳим вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Партия вилоят кенгашининг ўтган йилги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, 2017 йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Пленумда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга оширишда фаол иштирок этиш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган ғояни изчил ҳаётга татбиқ этиш, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали усул ва механизмларини жорий этиш кераклиги ҳақида сўз юритилди.

Ҳисобот даврида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда маҳаллий вакиллик органларига партиядан сайланган депутатлар фаолияти ва ташаббускорлигини оширишга, партия ташкилотлари ва гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг фаолияти доимий таҳлил қилиб борилгани қайд этилди.

– Шу кунгача 190 дан зиёд депутатлик сўрови ўтказилди, уларнинг 107 таси фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятлар билан боғлиқ, – дейди партия вилоят кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари Шерзод Нурматов. – Партиямиз аъзолари одамлар билан мулоқотлар жараёнида турли долзарб масалаларни ўрганиб, уларни бартараф этиш юзасидан ўз таклифларини беришга чақирилди.

Пленумда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга ошириладиган чора-тадбирларда партиянинг ҳар бир аъзоси шахсий жавобгарликни, масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаол иштирок этиши лозимлигига эътибор қаратилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
2 026






Все о погоде - Pogoda.uz