ЎзА Ўзбек

17.09.2018 09:46 Чоп этиш версияси

Паррандачилик соҳасида янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади

Паррандачилик соҳасида янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади

“Паррандасаноат” уюшмаси кенгаши раиси – “Ўзсаноатқурилишбанк” бошқаруви раиси ўринбосари Яшин Абдураззоқов "AgriGo Ltd." (Исроил) компанияси президенти Анатолий Миндел, Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Иҳсан Чаглар, Россия Федерациясининг Озиқ-овқат хавфсизлиги академияси аъзоси Анатолий Ксенофонтов билан учрашди.

Унда юртимизга юқори технологияларга асосланган паррандачилик фермаларини қуриш, тизим ходимларини малакасини ошириш, ички ва ташқи бозорларга экологик тоза, хавфсиз паррандачилик маҳсулотларини етказиб беришни янада яхшилаш, хонадонларда касаначилик усулида паррандачилик маҳсулотлари етиштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, паррандачилик маҳсулотларида ўзбек брендини яратишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий компаниялари вакиллари ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказди. Эслатиб ўтамиз, шу кунгача ТIKA Ўзбекистонда 23,6 миллион доллар миқдоридаги 700 та лойиҳани молиялаштирган.

Учрашувда Go Ltd. ва Озиқ-овқат хавфсизлиги академияси вакиллари ва паррандачилик корхоналари ўртасида кенгайтирилган семинар ўтказиш ҳамда келгусида изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

Қайд этиш жоизки, AgriGo Ltd. юқори технологияли чорвачилик, паррандачилик комплексларини лойиҳалаш ва қуришга ихтисослашган етакчи хорижий компаниялардан бири ҳисобланади.

Сайёра Шоева, ЎзА
3 310