Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 20:11 Чоп этиш версияси

Парламент назорати кучаяди

Парламент назорати кучаяди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида "Миллий дастурларни амалга ошириш ва барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда парламент назорати" мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилган тадбирда депутатлар, сенаторлар, сиёсий партиялар вакиллари, илмий ходимлар ва БМТнинг Ўзбекистондаги тузилмалари вакиллари иштирок этди. 
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар миллий парламентнинг эксперт-таҳлилий ва моддий-молиявий салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда парламент назорати механизмини кучайтиришга ҳам қаратилганини таъкидлади.
Баҳс-мунозаралар давомида барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда парламентнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш билан боғлиқ комплекс жараёнлар муҳокама қилинди. 
Иштирокчилар парламентаризм ривожланишининг асосий йўналишлари ва парламент назорати самарадорлигини ошириш, халқаро муносабатларни барқарор ривожлантириш борасида парламент дипломатиясининг ролига оид фикрлари, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

И.АҲАТОВА, ЎзА
12 142