ЎзА Ўзбек

14.09.2018 18:37 Чоп этиш версияси

Қозоғистонлик ишбилармон аёллар Самарқандда

Қозоғистонлик ишбилармон аёллар Самарқандда Пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллар бизнес-форумининг қозоғистонлик иштирокчилари 14 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига саёҳат қилди.

Қозоғистон Республикаси Давлат котиби, Президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдукаликова бошчилигидаги делегация аъзолари дастлаб Ислом Каримов мақбара мажмуасини зиёрат қилди.

13.JPG

Меҳмонларга мазкур мажмуанинг яратилиш тарихи, бу ерда қисқа фурсатда амалга оширилган улкан қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, давлатимиз мустақиллиги асосчиси сифатида юртимиз тараққиёти йўлидаги буюк хизматлари ёдга олинди.

Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи ва бошқа тарихий-меъморий обидалар билан танишди. 

19-faqat saytga.JPG

– Кеча бизнес форумда ўзбекистонлик ишбилармон аёллар билан ҳамкорлик бўйича муҳим келишувларга эришдик, – дейди Қозоғистон “Atameken” ишбилармон аёллар кенгаши раиси Багила Бисембаева. – Хусусан, аёллар ўртасида спорт-соғломлаштириш ишларини олиб бориш, туризм соҳаларида биргаликда ишлаш бўйича шартномалар имзоладик. Бугун эса дунёга машҳур Самарқанд шаҳрига келиб бетакрор тарихий обидалар, ўзбек халқининг бой маданий мероси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдик. Бунинг учун мезбонларга катта миннатдорлик билдирамиз.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
3 185