Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 18:16 Чоп этиш версияси

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган еттинчи фуқаро ҳам ўзбекистонлик экани маълум қилинди

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган еттинчи фуқаро ҳам ўзбекистонлик экани маълум қилинди Кеча, 1 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилояти, Манғистон туманининг ҳудудидан ўтувчи “Оқтов – Бейнов” автойўлида “Shacman” юк машинаси (давлат рақами – 737 DPA/12) ва “Lada Largus” енгил автомобили (давлат рақами – 90 S 830 JA) билан тўқнашуви оқибатида ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида автомобиль ёниб кетган ва воқеа жойида 7 фуқаро, шу жумладан, 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ЎзА мухбирига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматидан маълум қилишича, ҳалок бўлган фуқаролар шахси аниқланган ва уларнинг 7 нафари ҳам Ўзбекистон фуқароси.

Қуйида уларнинг шахсини қўшимча киритган ҳолда, такроран маълум қиламиз:

1. Аллаяров Расулбек Қўзибоевич – 23.02.1981 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, Гулчи кўчаси, 19-уйда истиқомат қилган (ҳайдовчи).

2. Душамов Зокир Қуронбоевич – 11.04.1977 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, «Чукли» ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).

3. Раҳимов Шерзод Сапарбоевич – 12.07.1980 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, «Гулистон» шаҳарчасида истиқомат қилган (йўловчи).

4. Бекназаров Мардонбек Хушнуд ўғли – 27.10.1995 й.т., Хоразм вилояти, Боғот тумани “Найман” ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).

5. Мадаминов Ғайрат Рўзматович – 13.10.1985 й.т., Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Махтумқули кўчаси, 34-уйда истиқомат қилган (йўловчи).

6. Болтаев Маҳмуджон Собуржон ўғли – 21.09.1995 й.т., Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани «Остона» ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).
7. Машарипов Санжар Турдиевич – 20.06.1991 й.т., Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани “Остона” ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи)

Айни пайтда мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчилиги масъуллари воқеа жойида бўлиб, ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўрмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли ҳалок бўлган юртдошларимиз яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. 

ЎзА
12 312