Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 19:12 Чоп этиш версияси

Ҳозирча 32 миллион даромад, ҳали йил якунигача вақт бор

Ҳозирча 32 миллион даромад, ҳали йил якунигача вақт бор
Иш билганга минг танга. Кимки бир соҳани ўрганишга астойдил интилиб, меҳнат қилса, натижаларга эришиши аниқ. Ўз ишини севган, ишнинг кўзини билган тадбиркор, фермер ёки бошқа соҳа вакили бугун оиласи фаровонлигига эришиб, давлат иқтисодига ҳам фойда келтирмоқда.

Азамат Ҳамроев Зангиота агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. Коллежнинг 15 сотих тажриба майдонида уч йилдан буён помидор экиш билан шуғулланади. Ҳосилнинг бозори чаққон. Кўчатлар гулини чанглантиришда асаларилардан фойдаланилади. Томчилатиб суғориш орқали сув ва минерал ўғитларнинг 90 фоизи тежалмоқда.

Азамат ёш бўлишига қарамай ернинг, деҳқончиликнинг “тили"ни яхши тушунади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик-танловида иштирок этган ёшлар турли соҳаларда ўзаро тажриба алмашди. Ишлаб чиқариш ва сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган инновацион ғояларга эга ёшлар учун мазкур танлов мулоқот майдонига айланди.

Азамат ўзи каби тўрт тенгдоши билан бирга Жанубий Американинг ёввойи помидорига ўзимизнинг жайдари помидорни пайванд қилган. Ҳозирда ички бозор учун маҳсулот етиштираётган бўлса, келгусида экспортбоп, сифатли маҳсулот етиштиришни йўлга қўймоқчи. Шу билан бирга полиз маҳсулотларини қайта ишлаш борасида ҳам креатив ғоялари бор.

Янгиликлар, режалар ва инновацион ғояларга эга Азамат каби ёшларнинг хатти-ҳаракатлари юртимиз ривожи, турмушимиз фаровонлиги, иқтисодий барқарор тараққиётимизда муҳим аҳамиятга эга.

Б.Мелиқулова, ЎзА
6 603