Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 19:03 Чоп этиш версияси

Осуда ҳар тонг шукронаси

Осуда ҳар тонг шукронаси Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи Амин ота Матниёзов 93 ёшда. Фарзанду набиралар, чевараю эваралар жамланса, хонадон тўйхонага айланади. Кексалик гаштини сураётган Амин ота учун бу кунларнинг қиёси ҳам, баҳоси ҳам йўқ.

—Ҳар тонг кўча айланаман, - дейди Амин ота. — Маҳалламизнинг кундан-кун чирой очиб бораётгани, кенг ва равон йўлларни, ариқ бўйида яшнаб турган гулларни кўриб, кайфиятим янада кўтарилади. Ҳовлиларда ёпилаётган нон ҳиди димоғимга урилади. Шунда кўз олдимдан беомон уруш, бир бурда нон учун одамлар не-не машаққатларни бошдан кечирган азобли йиллар ўтади.

“Жасорат” медали соҳиби Амин ота Матниёзов Президентимиз томонидан уруш фахрийларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун. - Мана шундай осуда ҳаётимизнинг ҳар лаҳзаси байрам, ҳар тонгига беадад шукрлар бўлсин.

Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
7 364






Все о погоде - Pogoda.uz