ЎзА Ўзбек

10.12.2018 17:40 Чоп этиш версияси

Ҳосил байрамидаги мусобақада 1-синф ўқувчиси “Сobalt” ютиб олди

Ҳосил байрамидаги мусобақада 1-синф ўқувчиси “Сobalt” ютиб олди

Нукус шаҳрининг "Отчопар" майдонида Ҳосил байрами муносабати билан қатор тадбир ва мусобақалар ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Майдонда ўтовлар тикилиб, ҳар хил кўргазмалар ташкил қилингани иштирокчиларда ўзгача кайфият уйғотди.

Байрам томошалари арқон тортиш мусобақаси билан бошланди. Унда Чимбой тумани биринчи, Қўнғирот тумани иккинчи, Амударё тумани спортчилари учинчи ўринни эгаллади.

Полвонлар баҳси томошабинларга завқ улашди. Бош соврин учун гиламга кураш бўйича бир неча бор Қорақалпоғистон чемпиони, жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпиони шуманайлик Мийирбек Абдихалиқов ва кураш, дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони, Хўжайли туманидан Зарапатдин Турдимуратовлар чиқди. Бир-бирига муносиб полвонлар беллашувида Зарапатдин Турдимуратов ғолиб чиқиб, бош соврин Президентимизнинг совғаси “ Spark” автомашинаси билан тақдирланди. 

Отчопар майдони бўйлаб отда бир, беш, етти, ўн айланиш мусобақасини кўпчилик қизиқиш билан кузатди. Ўн айланиш бўйича маррага биринчи бўлиб Қораўзак туманидаги 3-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Айсулув Шалабаева етиб келди. Ғолибага бош соврин – “Cobalt” автомашинасининг калити тантанали топширилди.

3.JPG

4.JPG

5.JPG

7.JPG

Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА​​
7 377