Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.06.2018 11:31 Чоп этиш версияси

Оромгоҳда “Ёш ёнғин ўчирувчилар” викторинаси

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг тарғибот гуруҳи томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги “Беруний” болалар оромгоҳида “Ёш ёнғин ўчирувчилар” викторинаси ўтказилди.

Оромгоҳда дам олаётган болалар иштирок этган беллашувда ҳар бири 5 нафар аъзодан иборат “Шунқорлар” ва “Халоскорлар” жамоалари 4 шарт бўйича ўзаро баҳслашди.

Жамоалар таништирув, ёнғин хавфсизлигига оид савол-жавоб, ёшлар учун соддалаштирилган ёнғин ўчириш эстафетаси, ёнғин хавфсизлиги йўналишига оид расм чизиш ва изоҳлаш шартларида ўз маҳоратини намойиш этди.

– Ёш болалар билан боғлиқ ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш ишида фуқаролар саъй-ҳаракатини бирлаштириш, ўсиб келаётган авлодни ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш ва ёнғин пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш долзарб масаладир, – дейди Қашқадарё вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант Соҳибжон Вайитов. – Мазкур тадбир ҳам ёнғинга бўлган онгли муносабатни ёшларга болалигидан бошлаб шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

“Шунқорлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
5 221