Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 18:39 Чоп этиш версияси

Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида ҳарбий хизматчилар оилалари учун қурилган янги уй-жой фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, замонавий ҳарбий шаҳарчалар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча қулайликларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қорасув шаҳрида “Фар Ривож сервиз” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан барпо этилган 2 қаватли 20 хонадондан иборат икки ва уч хонали шинам уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.

Янги уйларга кўчиб кирган оилалардан бири сержант Улуғбек Юсупов ва унинг турмуш ўртоғи Ҳамидахон Шамсуддинованинг қувончи чексиз.

– Ёш оиламиз, бир фарзандимиз бор, – дейди сержант У.Юсупов. – Янги уй оиламиз учун ҳақиқий совға бўлди. Давлатимиз томонидан биз, ҳарбийларга кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик зиммамиздаги масъулиятни янада оширади.

Янги уй ҳудудида болалар майдончаси, автомобиллар қўйиш учун махсус жойлар барпо этилган.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда янги уй эгаларига ҳамда қурилиш ташкилотининг бир гуруҳ ишчи-хизматчиларига Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ва ҳарбий қисм раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 357






Все о погоде - Pogoda.uz