Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2018 16:45 Чоп этиш версияси

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг Бухоро филиали ташкил этилади

Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланди.

Мазкур филиал наслчилик ва сунъий уруғлантириш ишларини илмий асосда тизимли ташкил этиш, бунда қимматли, экспортбоп ярим доира қаламгул, қовурғасимон, ясси гул типларидаги сур ва қора рангли қоракўл қўйлари селекциясини амалга ошириш, Бухоро вилоятининг қоракўлчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида илмий ишланмаларни амалиётда синаш ва унинг ижобий натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, наслли қўчқорларнинг ранги ва типи бўйича ҳудудлар ҳамда хўжаликлар кесимида алмашинувини таъминлаш, қоракўлчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаси ва қоракўлчиликда олиб борилаётган наслчилик ва селекция ишларини ўрганиш ва бу борада эришилган илғор ютуқларни амалиётга кенг жорий этиш билан шуғулланади.

ЎзА
8 536