ЎзА Ўзбек

23.02.2018 20:10 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонлик 3-синф ўқувчиси мультфильм яратди

Қорақалпоғистонлик 3-синф ўқувчиси мультфильм яратди
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туман халқ таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” болалар маркази бугунги кунда ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Бу ҳақда Мўйноқ тумани ҳокимлиги расмий сайти ёзмоқда.

Ана шундай иқтидорли болалардан бири тумандаги 1-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси, “Компьютер графикаси” тўгараги аъзоси Аллаяр Қалбаев ўқув йили давомида иқтидорли болалар қаторида «Болалар техникавий ижодкорлиги» фестивалининг туман, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон босқичларида кино-видео ҳаваскорлик йўналиши бўйича иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олди.

– Кўрик-танловга компьютер имкониятларидан фойдаланиб тайёрлаган “Менинг уйим” мультфильмим ва тумандаги сўнгги пайтлардаги ўзгаришлар акс этган “Бугунги Мўйноқ” видеоролик билан иштирок этдим, – дейди 3-синф ўқувчиси Аллаяр Қалбаев.

ЎзА
9 328