Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 15:08 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистон Республикаси “Камалак” болалар ташкилотининг раёсат йиғилиши бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси “Камалак” болалар ташкилотининг раёсат йиғилиши бўлиб ўтди Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб улғайтириш, ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтиришда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи "Камалак" болалар ташкилотининг алоҳида ўрни бор.

Мактаб ўқувчиларини бирлаштирувчи бу ташкилот фаолияти синф ва гуруҳ сардорлари кенгаши, шунингдек, мактаб сардорлари кенгаши томонидан юритилади. Йиғилишда янги ўқув йилида ўқувчиларни ташкилот сафига қабул қилиш, болалар ташкилотининг янги таҳрирда қабул қилинган Низоми билан таништириш каби масалалар муҳокама этилди

– Янги ўқув йили бошланиши билан ҳар бир синфда сардорлар кенгаши таркиби сайланиб, янги аъзолар ҳисобига ташкилот сафини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси “Камалак” болалар ташкилоти раиси И.Абдихолиқов. – Болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш сардорлар кенгашларининг асосий фаолият йўналишидир.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси “Камалак” болалар ташкилотининг сардорлар кенгаши аъзолари сайланди. Ташкилот фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 666






Все о погоде - Pogoda.uz