ЎзА Ўзбек

04.07.2018 09:22 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди

photo5323650670093510995.jpg

Аннақулов Бахытбай Қидирбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида иш бошлади.

Б.Аннақулов бундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси уруғчиликни ривожлантириш маркази бошқармаси раиси лавозимида фаолият юритган. Унгача Қорақалпоғистон Республикаси агрокимё станцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида жорий йил Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўлиниб, иккита алоҳида вазирликка айлантирилган эди. Сув хўжалиги вазири сифатида аввал Қуйи Амударё ирригация тармоқлари ҳавзаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Жалғас Узақов фаолият юритиб келмоқда.

ЎзА
8 979