Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 16:23 Чоп этиш версияси

Қор қоплонини муҳофаза қилиш бўйича янги лойиҳани амалга ошириш бошланди

2017 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорликдаги «Биологик хилма-хилликнинг глобал аҳамиятга эга бўлган турлари учун муҳим бўлган тоғ ҳудудларида табиат ресурсларидан ҳамда ўрмон хўжалигидан барқарор фойдаланиш» лойиҳасининг бошланиши муносабати билан дастлабки семинар бўлиб ўтди, деб хабар беради қўмита расмий сайти.

Тадбирда таъкидлаб ўтилганидек, мазкур лойиҳанинг мақсади - Ўзбекистоннинг юқори тоғ тизмалари ноёб ва бой биохилма-хиллигини муҳофаза қилиш ҳамда барқарор фойдаланишга кўмаклашиш ҳисобланади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йил (2017-2022 йй.), умумий бюджети 6,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.

2 286






Все о погоде - Pogoda.uz