Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 18:19 Чоп этиш версияси

Қонунлар тарғиботига бағишланди

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунлар тарғиботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан видеоселектор шаклида ташкил этилган тадбирда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари қамраб олинди. Унда сенаторлар, туман ва шаҳар ҳокимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жамиятни янада демократлаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, шунингдек, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Қонунлар ижроси ва унинг амалий аҳамияти, ҳуқуқ ва манфаатлар қонуний ҳимоясининг кафолати фуқароларнинг давлат бошқаруви тизимидан тортиб барча соҳа раҳбарлари, ходимлари, жумладан, фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий маданиятига боғлиқ, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров. – Мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳар бир қонун, уларга киритилаётган янгиликлардан кенг оммани ўз вақтида хабардор этиш, қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириб бориш жамиятимиз равнақига хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги йиғилиш иштирокчилари бу ерда кўрилган масалалар бўйича жойларда, ўз меҳнат жамоаларида, ўқув юртларида, маҳаллаларда ҳам шундай тадбирлар ўтказиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани (Москва, 2016 йил 29 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2016 йил 17 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институтини таъсис этиш тўғрисидаги битимни (Исломобод, 2016 йил 26 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ва уларнинг аҳамияти ҳақидаги маърузалар тингланди.

– Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунига асосан Конституциямизнинг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 112-моддаларига тегишли ўзгартишлар ва қўшимча киритилмоқда, – дейди халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Б.Каримов. – Ушбу тузатишларга мувофиқ, Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иши юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилмоқда. Бу одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
1 691






Все о погоде - Pogoda.uz