Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2018 10:33 Чоп этиш версияси

Онлайн: Ўзбекистонда миграция таъсиридан болаларни асраш бўйича лойиҳа ишга туширилди

Онлайн: Ўзбекистонда миграция таъсиридан болаларни асраш бўйича лойиҳа ишга туширилди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ЮНИСЕФ, Европа Иттифоқи кўмагида миграция таъсиридан болаларни ҳимоялаш бўйича лойиҳани ишга туширди. Ушбу лойиҳа Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда Марказий Осиё минтақаларидаги саккизта мамлакатида, жумладан Ўзбекистонда амалга оширилади. 

2020 йилнинг охиригача мамлакатимизнинг тўртта ҳудудида – Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида мазкур лойиҳа бўйича тадбирлар олиб борилади. 

Миграция таъсир кўрсатган оилалар ва болаларга васийлик ва ҳомийлик органлари, Хотин-қизлар қўмитаси, оилавий марказлар ва ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлинмалари томонидан вилоят ва туман даражасида ёрдам кўрсатилади.

IMG_20180710_095039.jpg

Ўзбекистон Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ЮНИСЕФ, Европа Иттифоқи кўмагида пойтахтимиздаги “International Hotel” ташкил этилган давра суҳбатида булар ҳақида маълум қилинди.

IMG_20180710_095117.jpg

Европа Иттифоқи, Юнисефнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси делегацияси вакиллари иштирокида ўтаётган тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева очиб берди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 198