ЎзА Ўзбек

11.06.2018 18:34 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Ёшларни қўллаб-қувватлаш уларнинг маълум тадбирларда иштирок этишини таъминлашдан иборат бўлмаслиги керак

ОНЛАЙН: Ёшларни қўллаб-қувватлаш уларнинг маълум тадбирларда иштирок этишини таъминлашдан иборат бўлмаслиги керак
Бу ҳақда “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуида бўлиб ўтаётган халқаро конференция доирасида БМТ Бош Котибининг ёшлар масалалари бўйича махсус вакили Жаятма ВИКРАМАНАЯКЕ айтиб ўтди.

Бизнинг тузилма ёшларга нафақат террористик актларнинг иштирокчиси, балки унинг олдини олиш ва қарши курашишнинг муҳим шарти сифатида қарайди. Зеро, бугун дунёда мамлакатлар иқтисодий тараққиёти, барқарор ривожланиши ва давлат бошқарувининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучлари ҳам айнан ёш авлод вакилларидир, деди БМТнинг ёшлар масалалари бўйича махсус вакили.

– Бизнинг бу ўриндаги вазифамиз, – деди у, – уларнинг мақсадига етишиши учун бундай баркамол авлодни замонавий илм-фан ютуқларидан хабардорлигини оширишимиз, инновацион ёндашувлар асосида таълим олишларига кўмак беришдан иборат бўлиши керак. 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА
4 621