Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.06.2018 15:24 Чоп этиш версияси

Онлайн: ягона мактаб формалари тажриба-синовда эътирозларга сабаб бўлди

Онлайн: ягона мактаб формалари тажриба-синовда эътирозларга сабаб бўлди Шу йилнинг март-май ойларида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан таклиф этилган мактаб формаси намуналари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 91- ҳамда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 4-мактабда тажриба-синовдан ўтказилди.

Шоҳида Раҳмонова, Яккасарой туманидаги 91-мактаб ўқитувчиси:

– Мактаб формасининг ранги жуда чиройли танланган. Бироқ икки-уч ювгач, матонинг сифати ўзгариб, юза қисмида питиқчалар ҳосил бўлди. Бундан ташқари, қалинлиги боис апрель-май ойида кофтанинг устидан кийиладиган нимча ноқулайлик туғдирди. Ўғил болаларнинг оқ кўйлаги ва қизларнинг кофтаси ҳам қалин матодан тикилган. Фикримча, кофта юпқа ва табиий матодан, иссиқ ва совуқ кунлар учун алоҳида-алоҳида тайёрланиши лозим. Шахсан мен ўқувчиларнинг йил давомида бир хил – қалин кофтада юришини истамасдим. Қолаверса, кийим қулай, саломатликка безарар, хушбичим бўлиши лозим.

ЎзА
1 923