Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.05.2018 13:56 Чоп этиш версияси

Онлайн. Тошкент шаҳрида отинойлар учун бир хил либос жорий этилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинованинг шаҳар отинойилар билан учрашувда аёлларнинг кийиниш маданияти масалалари қизғин муҳокама қилинди. 

“Ёшларимизнинг мода кетидан кўр-кўрона қувишлари ва янги чиққан тор, очиқ, калта либосларни мода дея эътироф этишлари ва бу турдаги кийимлар, албатта, кийилиши керак, деб фикрлашлари айни ҳақиқат. Бу кийимларнинг ўзбекона маданиятимизга хос эмаслигини маҳаллаларда тушунтиришда отинойиларнинг ўрни катта”, деди Д.Нажмутдинова.

photo5199701517408512223.jpg

Шунингдек, давра суҳбатида отинойилар учун бир хил либос жорий этиш, танлаш таклифи берилди. Бу таклифни барча бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Инобат Аҳатова, ЎзА
6 858