Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.06.2018 11:33 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Содиқ САФОЕВ: Терроризм ва экстремизмга қарши курашишда куч ишлатиш усули ўзини оқламаяпти

ОНЛАЙН: Содиқ САФОЕВ: Терроризм ва экстремизмга қарши курашишда куч ишлатиш усули ўзини оқламаяпти
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда илк бор ташкил этилган «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли» мавзуидаги халқаро конфенренциядан мухбирларимиз онлайн хабарлар беришда давом этади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев халқаро конференция иштирокчилари эътиборини мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларига қаратди:

– Мазкур халқаро конфенренция Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилмоқда. Давлатимиз раҳбари ўтган йил ноябрь ойида ЕХҲТ Бош котиби билан учрашганда мазкур конференцияни ўтказиш фикрини илгари сурган эди. 

Охирги йилларда терроризм ва экстремизмга қарши курашишда куч ишлатиш усули ўзини оқламаяпти. Таъкидлаш керакки, терроризмга оид низоларнинг замирида жаҳолат ва адоват ётибди. 

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналиши ёшларнинг онги ва мафкурасини тўғри шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир. Ушбу конференциянинг ўтказилиши Ўзбекистонда ёшлар онги учун кураш энг асосий вазифа эканини яққол намоён этади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 500