Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.06.2018 17:44 Чоп этиш версияси

Онлайн: Пўлат БОБОЖОНОВ: “11 мингдан ортиқ жиноятнинг 99,7 фоизи “изи совумасдан” фош этилди”

Онлайн: Пўлат БОБОЖОНОВ: “11 мингдан ортиқ жиноятнинг 99,7 фоизи “изи совумасдан” фош этилди” Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ички ишлар вазири П.Бобожонов жорий йил давомида олиб борилган комплекс ишлар ўз натижасини берганини таъкидлади.

Содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 минг 33 тага ёки 40,7 фоизга, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 7 минг 599 тага ёки 40,7 фоизга камайишга эришилди.

Шу жумладан, қотиллик 57 тага ёки 23,5 фоизга, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 89 тага ёки 19,1 фоизга, номусга тегиш 76 тага ёки 76 фоизга, ўғирлик 2 минг 786 тага ёки 47,5 фоизга, талончилик 223 тага ёки 60,1 фоизга, босқинчилик 89 тага ёки 57,4 фоизга, транспорт воситаларни олиб қочиш 36 тага ёки 40,4 фоизга пасайди.

Республикада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида, бугунги кунга келиб, 4 минг 410 ёки қарийиб 50 фоиз маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Жиноят қидирув йўналишида 11 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 99,7 фоизи “изи совумасдан” фош этилишига эришилди.

Республика ҳудудида жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яширинган қидирувдаги шахсларнинг 2 минг 445 нафари ушланди.

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш борасида 1 минг 234 ноқонуний ҳолат аниқланди.

Коррупция ва иқтисод соҳасида содир этилган, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши 2 минг 204 жиноят аниқланди.

Норгул Абдураимова, ЎзА
3 731