ЎзА Ўзбек

08.05.2018 13:31 Чоп этиш версияси

Онлайн: Ҳоким нимадан норози?

Онлайн: Ҳоким нимадан норози?
Ҳокимнинг бир иш куни

Эслатиб ўтамиз: www.uza.uz сайтининг “Ҳокимнинг бир иш куни” лойиҳаси доирасида мухбиримиз Анора Содиқова Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг иш фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Туман ҳокими Баҳодир Ғойибназаров билан “Самарқанд дарвоза” маҳалласидамиз. Ҳудудда қурилиш ишлари авжига чиққан, ҳоким билан гоҳо чанг кўчалар, гоҳ чакалакзорлар оралаб юриш имконсиз бўлса-да, касб тақазоси билан манзил сари одимлайман. 

485ca25e-5a3d-4104-9c70-047a508d28af.jpg

“Самарқанд дарвоза”да аксарият хонадон эгалари кўчиб, янги уйларда яшай бошлаганига ҳам анча вақт бўлган. Аммо ана шу чанг тўзонлар, қурилиш майдонлари орасида ҳамон умргузаронлик қилаётган ҳамшаҳарларимиз ҳам борлигига лол қолдим. 

Бизга маълумот берилишича, маҳаллада айни пайтгача 4 та уй, 13 оила қолган. Шу маҳаллага ёндаш бўлган “Сузук ота” маҳалласида эса 14 та уй бузилиш арафасида. 

f02a3aa9-1ef7-4190-990b-7d35d23d5e2e.jpg

“Самарқанд дарвоза”сида фақатгина тарихий обида сифатида “Сузук ота” масжиди ва “Қодирий боғи” қолади. Ҳудудда асосан кўп қаватли уйлар қурилади. Қурилишнинг 1 чи босқичида қурилган уйлар жорий йилнинг сентябрь ойида топширилиши мўлжалланган.

«Одамларнинг арзларини эшитамиз, имкон ахтариб муаммоларига зудлик билан ечим топишга ҳаракат қиламиз. Лекин шунга қарамасдан улар орасида норози бўлаётганлари ҳам йўқ эмас. Кимгадир биз таклиф қилган уй ёқмайди, яна кимлардир белгиланган қоидалардан зиёдроқ хонадонлар олишни истайди, бошқа бири янги таклифлар билан чиқади. Бир хил хонадонлар бор пропискада турганлар шунчалик кўпки, аслида улар ҳаётий қараганингизда шу уйларига сиғмайди. Бу ерда яшамайди ҳам. Имкон ахтариб муаммоларга ечим излаймиз», дейди Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров.

4249e61e-ce4a-44a3-9800-d977c864a06f.jpg

Бизни ўйлантирган масала ҳам шу. Нима учун ҳали ҳамон бу ерлардан аҳолининг кўчиб кетмаётгани ёки уларда қандайдир муаммолар борми? Бу борадаги хабарлар тафсилоти батафсил тайёрланадиган мақоламизда акс этади. Сафаримиз давом этади, кейинги манзил менга номаълум. 

a7e422a5-5fe5-47a3-b338-115171e25de3.jpg

Анора Содиқова, ЎзА
13 699