Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.05.2018 16:33 Чоп этиш версияси

Интеллектуал мулк объектларини миллий баҳолаш – муҳим масала

 Интеллектуал мулк объектларини миллий баҳолаш – муҳим масала Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ҳамкорлигида интеллектуал мулкни баҳолаш ва тижоратлаштириш масалаларига бағишланган миллий семинар-тренинг ўз ишини давом эттирмоқда.

ЎзА мухбири иштирокчиларнинг анжуман ҳақида фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

Искандар Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги “IP-Center” ўқув маркази эксперти.

– Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, илмий тадқиқотлар билан ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, алоқаларни мустаҳкамлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этиш долзарб масалалардан. Бугунги кунда олий таълим муассасалари илмий ишлари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари тадқиқотларининг натижаларини тижоратлаштириш кўрсаткичлари қониқарли, деб бўлмайди.

Ташкил этилган анжуман мутахассислар учун айнан шу масалалар ечимини излаш, зарур билим ва тажриба алмашишга кенг имкон бўлди. Айниқса, интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш ва трансфер технологиялари бўйича амалий тажрибага эга бўлган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш биз учун жуда фойдалидир.

Шунингдек, интеллектуал мулк объектларини миллий баҳолаш, мавжуд норматив-ҳуқуқий база, баҳолаш методологияси, ихтиролар, селекция ютуқлари, товар белгилари каби турларини баҳолаш билан бир қаторда бу жараённинг дунё технологияси, назарияси, иденфикация ва шартномалар тузиш бўйича анжуманда олган маълумотлар иштирокчиларга таққослаш ва амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
3 346