Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2017 19:45 Чоп этиш версияси

Оналик ва болаликнинг ишончли ҳимояси

Оналик ва болаликнинг ишончли ҳимояси Навоий вилояти Зарафшон шаҳар она ва бола скрининг маркази оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш йўлида самарали фаолият юритмоқда.

Ўтган йили иш бошлаган марказ Зарафшон шаҳри билан бирга, Учқудуқ ва Томди туманлари аҳолисига ҳам тиббий хизмат кўрсатади. 14 нафар малакали тиббиёт ходими ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни белгиланган муддатда скрининг текширувидан ўтказиш, биокимёвий таҳлил ишларини сифатли олиб бормоқда. Жорий йил бошидан буён қарийб 2 минг ҳомиладор аёл марказда скрининг текширувидан ўтказилиб, мутахассислар томонидан зарур маслаҳатлар берилди.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
7 314






Все о погоде - Pogoda.uz