Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 16:02 Чоп этиш версияси

Сирдарё вилоятида 100 ёшдан ошган онахонларга байрам совғалари топширилди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан 100 ёшдан ошган онахонлар ҳолидан хабар олиниб, совғалар топширилди.

Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ўрни ва ролини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Айни пайтда вилоятда 22 нафар 100 ёшдан ошган онахон истиқомат қилмоқда. Уларнинг саломатлиги доимий равишда шифокорлар назоратида. Мамлакатимизда турли байрамлар арафасида ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олиш, байрам билан қутлаш яхши анъанага айланган. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев 100 ёшдан ошган онахонларни табриклаб, байрам совғалари топширди.

– Вилоят ҳокимининг уйимизга келиб, байрам билан табриклаганидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди, – дейди Гулистон туманида яшовчи 103 ёшли Ўғилой момо Йўляхшиева. – Кексаларини қадрлайдиган, аёлларини эъзозлайдиган шундай жаннатмонанд юртимиз ҳамиша тинч бўлсин! Мана шундай фараҳбахш кунлар учун оналарни доимо йўқлаб турадиган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
1 503






Все о погоде - Pogoda.uz