Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 19:08 Чоп этиш версияси

Олмалиқ шаҳридаги “Ибн Сино” МФЙ ҳудудида кўп қаватли иккита уй фойдаланишга топширилди

Олмалиқ шаҳридаги “Ибн Сино” МФЙ ҳудудида кўп қаватли иккита уй фойдаланишга топширилди Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўп қаватли иккита уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда бунёд этилаётган замонавий турар жойлар, уларда яратилган шароит ва қулайликлар халқимизга муносиб турмуш шароити яратишдек олижаноб мақсадларга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 84 хонадонга мўлжаллаб барпо этилган ушбу уйлар “Янги замон бино” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди.

1 (1).JPG

Ҳар бир хонадон замонавий иситиш тизими, совуқ ва иссиқ сув, электр ва газ билан тўлиқ таъминланди. Уйлар ёнида автотранспорт воситалари учун турар жой ҳамда болалар майдончаси ҳам барпо этилган.

Олмалиқлик Жаҳонгир Юзбоев хонадонида бугун катта шодиёна. Унинг оиласи янги уйга кўчиб ўтди.

3 (1).JPG

– Фарзандларимизни шундай кўркам ва замонавий уйда вояга етказишни орзу қилардик, – дейди Ж.Юзбоев. – Бу ерда яратилган қулайликлар бизни беҳад қувонтирди. Янги уйга кўчиб ўтаётганимизни эшитиб, ота-онам жуда хурсанд бўлди. Ниятимиз холис экан, бизга ҳам имтиёзли кредит асосидаги намунавий уйлардан олиш насиб қилди.

Жойларда намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш дастури амалга оширилаётгани шаҳар аҳлининг турмуш шароитини янада яхшилаб, дунёқараши ва ҳаётга муносабатини тубдан ўзгартирмоқда. Айниқса, имтиёзли кредит тизими ёш оилалар учун жуда қулай бўлди.

Тадбирда урф-одатларимизга кўра, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан дастурхон ёзилиб, ош дамланди. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
1 704






Все о погоде - Pogoda.uz