Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 16:37 Чоп этиш версияси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан «Ёшларга оид давлат сиёсати – тараққиётимизнинг муҳим омили» мавзуида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда депутатлар, сиёсий партияларнинг «Ёшлар қаноти» фаоллари, Ёшлар иттифоқи, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Парламент қуйи палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари С.Отамуродов ва бошқалар мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил ва самарали амалга оширилиши замирида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли ёш авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадлар мужассамлигини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. У Бош қомусимиз ва кўплаб қонунларда ўз ифодасини топган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Ушбу ҳужжат ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур қонун муҳокамаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари, сиёсий партияларнинг «Ёшлар қаноти» вакиллари ва фаол ёшлар иштирок этиб, ўз таклиф-мулоҳазалари билан қатнашган.

– «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинганини давлатимизнинг ёшларга юксак эътибори намунаси, деб биламиз, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Одилжон Тожиев. – Ушбу ҳужжатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ, ишончли асосда мустаҳкамланган. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан юртимизда Ёшлар иттифоқининг ташкил этилганлиги ва 30 июнь – Ёшлар куни деб эълон қилиниши ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.

Мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 096






Все о погоде - Pogoda.uz