Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.03.2018 15:25 Чоп этиш версияси

Олимлар: Смартфонларнинг руҳий хасталикларга алоқаси бор

Смартфонингиз ўчиқ, лекин сизга у худди жиринглаётгандек туюлмоқдами? Ёки электрон манзилингиз, ижтимоий тармоқларга беихтиёр кира бошладингизми?

“Business Insider ” нашрининг ёзишича, ўзида ана шундай аломатларни сеза бошлаган инсонларда уяли алоқа воситалари руҳият билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқара бошлаган.

Нашр келтирган маълумотга кўра, америкалик талабаларнинг 89 фоизи смартфонлари ишламаётган ҳолатда ҳам виброқўнғироқларни эшитар экан. Содда айтганда, телефоннинг “жиринг-жиринги” уларнинг қулоғига ўрнашиб қолган. Энг ёмони бу тоифадаги инсонлар электрон почталар ва ижтимоий тармоқларни доимий равишда текширишга одатланиб ҳам қолган.

Шу каби ҳолатлар бўйича тадқиқот олиб борган америкалик эндокринолог Роберт Люстиг смартфондаги тинимсиз хабарлар оқими мияни чарчоқ ва ваҳима ҳолатига тушириб қўйишини аниқлади. Унинг таъкидлашича, бошмиянинг когнитив вазифаларга масъул бўлган қисми тўла қувватда ишлай олмай қолади. Натижада инсон бир вақтда бир нечта ишни бирданига бажара олмайди. Масалан, у тинглай туриб, ёзолмаслиги, ёки таниш предметни кўра туриб, унинг нима эканлигини англай олмаслиги мумкин экан.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 936