Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 15:30 Чоп этиш версияси

Олима аёлларнинг инновацион ишланмалари, янги лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан “Инновация технологияларини ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимларининг ўзаро алоқасига оид долзарб масалалар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Партия вилоят кенгашининг “Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси, вилоят “Олима” уюшмаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, партия “Аёллар қаноти” фаоллари, олий ўқув юртлари олималари, тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

Мамлакатимизда замонавий инновация технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни барча соҳа ва тармоқларда қўллаш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси дастурий мақсадларида ҳам ушбу йўналишда муҳим вазифалар белгиланиб, амалга оширилмоқда. “Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси асосида илм-фан соҳасида изланиш олиб бораётган, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятида замонавий инновация технологияларидан фойдаланаётган хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда.

– Бугунги тадбир вилоятимизда инновация технологияларини ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, олим, тадбиркор ва фермер аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди, – дейди партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Жамила Сайфуддинова. – Семинар давомида мазкур соҳаларда шу пайтгача эришилган ютуқлар, айни пайтда олиб борилаётган тадқиқот ишлари атрофлича таҳлил этилди, ўзаро фикр алмашилди. Инновация технологияларини ривожлантиришнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги аҳамияти ҳақида маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида олима аёлларнинг инновацион ишланмалари, янги лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
1 109






Все о погоде - Pogoda.uz