Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 11:05 Чоп этиш версияси

Ғолиблик икки оилага насиб этди

Ғолиблик икки оилага насиб этди Гулистон шаҳрида “Соғлом оила” шиори остида ўтказилган мусобақада 34 оилавий жамоа иштирок этди.

Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, болалар ва хотин-қизлар ўртасида спортни янада оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Мусобақада спортсевар оилалар жамоавий эстафета, арқон тортиш, шахмат-шашка, бадминтон, югуриш, акробатика элементлари, тўпни нишонга отиш, мерганлик, моҳир ҳужумчи ва бошқа қизиқарли шартларда ўзаро беллашди.

2 (1).JPG 

Ўлмас Алимов ҳамда Аброр Орзиқуловлар оилавий жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

– Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, айниқса, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор сабаб ушбу мусобақанинг нуфузи йилдан-йилга ошмоқда, – дейди Гулистон туманида истиқомат қилувчи Аброр Орзиқулов. – Мазкур мусобақага ҳар йили қатнашамиз. Ғалабага эришиш учун астойдил интилдик. Айниқса, қизим Сарвинознинг “Энг фаол кичик иштирокчи” номинацияси билан алоҳида тақдирлангани жуда тўлқинлантирди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдужалол Қаюмов,Фурқат Тошматов (сурат) ЎзА
8 263