ЎзА Ўзбек

09.08.2018 16:31 Чоп этиш версияси

Ғолиблар мамлакат босқичига боради

Ғолиблар мамлакат босқичига боради
Наманганда "Энг улуғ, энг азиз" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят марказидаги “Уч фаввора” хиёбонида танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросимда Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

12.jpg

Мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ислоҳотлар самараси халқимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралар, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, Ватанимизнинг халқаро обрў-эътибори юксалаётгани, қишлоқ ва шаҳарларимиз тобора замонавий қиёфа касб этаётганида кўзга ташланади. Тадбирда сўзга чиққанлар бу жиҳатлар шоир-ёзувчилар, журналистлар ва санъаткорларга илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақолалар номинацияси бўйича “Репетитор" газетаси муҳаррири Г.Муродова, бадиий публицистика йўналишида Наманган давлат университети доценти Б.Исоқов, интернет журналистикаси номинациясида “Vodiymedia.Uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири Д.Жумабоев, телерадио материаллари номинацияси бўйича Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари И.Содиқов, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари номинациясида “Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлими дизайнери М.Мамажанов, кино санъати йўналишида “Namangan Тodаy” интернет нашри муҳаррири С.Ҳамидов биринчи ўринни эгаллади.

13.jpg

Ғолиб ва совриндорлар тегишли диплом, қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Ҳар бир номинация ғолиби танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
11 457