Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 17:21 Чоп этиш версияси

Ҳоким ёшлар билан учрашди

Президентимиз раҳнамолигида ҳаётга жорий этилаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг халқ билан бевосита мулоқоти турли муаммоларга жойида ечим топишга хизмат қилмоқда.

Замонавий илм-фан ва технология ютуқларини пухта эгаллаган малакали кадрлар эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир. Баркамол авлод тарбиясида ёшларни аввало касбга йўналтириш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун шароит яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ёшларининг туман ҳокими Неъматулла Худойберганов билан учрашувида бу алоҳида таъкидланди. “Ёшларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш” мавзусида ташкил этилган тадбирда касб-ҳунар таълими муассасаларининг 200 дан ортиқ битирувчиси иштирок этди.

Мамлакатимизда битирувчилар бандлигини таъминлаш, ёшларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш орқали мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2016-2017 ўқув йилида тумандаги 6 касб-ҳунар коллежини 43 йўналиш бўйича 2 минг 180 га яқин ўғил-қиз битиради. Уларни иш билан таъминлашда “Камолот” ёшлар ижтимой ҳаракати томонидан ўтказилаётган “Менинг бизнес ғоям”, “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳалари муҳим аҳамият касб этаётир. Айни пайтда 200 дан зиёд битирувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган. Жумладан, Элликқалъа тиббиёт коллежининг учинчи босқич ўқувчиси Айнура Аннамуратова имтиёзли кредит маблағи эвазига Тоза боғ овулида кутубхона, Шаҳло Маматова Бўстон шаҳрида тикувчилик цехи очиш бўйича ўз бизнес режаларини тақдим этган.

Тадбирда тумандаги “Ягона дарча” маркази, тижорат банклари, туман солиқ инспекцияси ходимлари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга мамлакатимизда бу борада яратилган имконият ва имтиёзлар тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
2 903






Все о погоде - Pogoda.uz