Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.09.2017 17:00 Чоп этиш версияси

Оилавий поликлиника аҳолига замонавий мезонлар асосида тиббий хизмат кўрсатмоқда

Оилавий поликлиника аҳолига замонавий мезонлар асосида тиббий хизмат кўрсатмоқда Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғидаги 64-қишлоқ оилавий поликлиникаси аҳолига замонавий мезонлар асосида тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Қамровида Орол, Қизилтоғ, Шоҳимардон, Ҳамза, Шодлик маҳаллаларининг 6 минг 130 дан зиёд аҳолиси бўлган муассасада кундузги шифохона, физиотерапия, стоматология каби тиббий хизматлар йўлга қўйилган.

2.JPG

6.JPG

7.JPG

Терапевт, жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог каби мутахассислар аҳоли саломатлиги учун масъул. Замонавий тиббиёт анжомлари, дори-дармонга эга тез тиббий ёрдам бригадаси, дастлабки муолажани ўтказиш учун махсус автомобиль туну кун хизматга шай.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
1 570






Все о погоде - Pogoda.uz