Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2017 18:46 Чоп этиш версияси

Оилалар аҳил, аёллар бахтиёр бўлсин

Оилалардаги аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашда, турли камчиликларга ўз вақтида оқилона ечим топишда, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлашда хотин-қизлар қўмиталарининг ҳиссаси беқиёс. Бугунги кун мазкур жамоат ташкилоти фаолларидан янада ташаббускор, фидойи ва жонкуяр бўлишни талаб этмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Миллий матбуот марказида ташкил этилган "Хотин-қизларнинг сиёсий-ижтимоий соҳалардаги фаоллигини таъминлаш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши" мавзуидаги матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Президентимиз шу йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқида Хотин-қизлар қўмитасининг алоҳида эҳтиёжли ёшлар билан ишлаш бўйича янги вазифаларини белгилаб берди.

Қўмита томонидан оилалар, аёллар, битирувчи қизлар ва ёшлар билан ишлашнинг янгича механизми ҳаётга кенг жорий этилмоқда. Жамоатчилик назорати гуруҳлари маҳаллалардаги хонадонларга, ижтимоий объектлар, таълим масканларига бориб, мавжуд долзарб масалаларни аниқламоқда. Ўрганилган масалалар иқтисодий, ижтимоий-маънавий муҳит, диний фаолият, маҳалла фуқаролар йиғини, таълим, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш каби тоифалар бўйича маҳаллий давлат органлари, тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, маҳаллалар ҳамкорлигида ўз вақтида, ижобий ҳал этилмоқда.

Оилалар билан ишлаш жараёнида бугунги тинч ва осойишта кунлар учун шукроналик, юрт келажаги, фарзанд тақдири учун масъулият туйғуларини янада орттиришга, турли иллатларнинг олдини олишга, ёшларни яратилган имконият ва шароитларнинг қадрига етишга чорлашга катта аҳамият қаратилмоқда. Амалий ишлар натижасида ажримларга йўл қўймаслик, айниқса, оталарнинг оила олдидаги масъулиятини янада кучайтириш, билим даргоҳларидаги ўқув-тарбиявий ишлар сифатини янада яхшилашга эришилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб қайтарилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева сўзга чиқди.

Назокат Усмонова, ЎзА
4 764






Все о погоде - Pogoda.uz