ЎзА Ўзбек

02.02.2019 Чоп этиш версияси

Қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаган фуқаролар рағбатлантирилди

Қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаган фуқаролар рағбатлантирилди

2018 йил давомида пойтахтимиз автомобиль йўлларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2017 йилга нисбатан 23,4 фоизга, ҳалок бўлганлар сони 19,5 фоизга, жароҳат олганлар сони 22,3 фоизга камайган. 

Жорий йилнинг ўтган бир ойи давомида содир этилган йўл–транспорт ҳодисалари сони 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 30,4 фоизга, ҳалок бўлганлар сони 64,3 фоизга, жароҳат олганлар сони 31,5 фоизга камайган.

Тошкентда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши нисбатан тартибли бўлиб бормоқда. Бунда фуқароларнинг бир-бирларини тартиб бузишларини назорат қилиб боришлари ҳам ижобий натижа бермоқда. Қоидабузар ҳайдовчиларни тасвирга олиб юборган фуқароларни ЙҲХБ бошқармаси рағбатлантирди. 

Бугун, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида очилган ижтимоий тармоқда ўзининг кўплаб таклифлари, транспорт воситаларини бошқаришда ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар қайд этилган видеолавҳалар орқали мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётган бир гуруҳ фуқаролар рағбатлантирилиб, “Йўл посбони” фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.

5 453
ЎзА​​