Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.06.2018 14:52 Чоп этиш версияси

Қоида бузган ҳайдовчилар энди жазодан қутилиб қололмайди

Қоида бузган ҳайдовчилар энди жазодан қутилиб қололмайди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизматидан маълум қилишича, 28 май – 3 июнь кунлари республика автомобиль йўлларида жами 140 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Натижада 144 фуқаро жароҳат олган.

Ўтган ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 84 минг 995 қоидабузарлик аниқланган.

Хўш, уларнинг тавсифи қандай, қоидабузарликларнинг қайси тури энг кўп содир этилмоқда? Хабарда бу ҳақда маълумот берилган.
Хусусан, энг кўп қоидабузарлик хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланиш ҳолатида қайд этилган. Ўтган ҳафтада 15 минг 373 ҳайдовчи бу талабга амал қилмаган. Навбатда белгиланган тезлик талабини бузган 11 минг 433, одам ташиш қоидасига амал қилмаган 11 минг 690 ҳайдовчи қоидабузарлар сафида етакчилик қилмоқда.

1038 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузган, 1032 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 456 ҳайдовчи транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган, 827 ҳайдовчи ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган. 

Бу каби йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилган.

ЎзА
22 047