Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 18:03 Чоп этиш версияси

Огоҳликка чорловчи фотокўргазма

Огоҳликка чорловчи фотокўргазма Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар марказида «Диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш қиёфаси» деб номланган кўчма фотокўргазма ташкил этилди.

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган фотокўргазмада вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, таълим муассасалари раҳбарлари, педагоглар ва ёшлар иштирок этди.

9.jpg

6.jpg

Тадбирда дунёда диний экстремизм ва терроризм хуружи тобора кучайиб бораётган бугунги кунда халқимиз, айниқса, ёш авлод онгу қалбини турли ёт иллатлардан асраш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Кўргазмадан жой олган фотоасарлар барчани турли ёт ғоялар таъсиридан огоҳ бўлишга чорлайди.


Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 706






Все о погоде - Pogoda.uz