Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.08.2017 19:19 Чоп этиш версияси

Огоҳлик – ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг асосий омили

Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” савдо марказида ушбу шиор остида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Тадбир аҳоли гавжум жойларда ёнғин содир бўлганда, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва тўғри ҳаракатланишга бағишланди.

Тадбирда ўт ўчирувчилар марказ ходимлари ва бу ерга келган харидорларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари, айниқса, аҳоли гавжум жойларда мажбурий риоя этилиши лозим бўлган қоидалар тўғрисида маълумот берди. Ёнғин ҳолатлари аниқланганда одамларни тез ва хавфсиз эвакуация қилиш тартибини тушунтирди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёнғинлар профилактикаси кунлари доирасида муҳим ижтимоий объектлар, таълим, тиббиёт муассасалари, маданий-кўнгилочар масканлар, саноат корхоналари, маҳалла фуқаролар йиғинларида турли учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари, тактик-ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларда ёнғин содир бўлишига олиб келадиган сабаблар, хусусан, ёз мавсумида ўт-ўлан ва чиқиндиларни ёқиш, оловдан нотўғри фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўқув-семинар якунида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Роман Бондарчук, ЎзА
2 881






Все о погоде - Pogoda.uz