Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2017 15:19 Чоп этиш версияси

Одил судловни амалга ошириш йўлида

Тошкент вилояти Чиноз туманида Президентимизнинг 2017 йил 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусида сўзлаган маърузасини ўрганишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, партия туман кенгаши, туман ҳокимлиги, Маъмурий ишлар бўйича Тошкент вилояти суди, Жиноят ишлари бўйича туман суди судьялари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида суд тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида суд идоралари, судьялар фаолиятини самарали ташкил этиш орқали фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Судья ва ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, уларнинг фаолиятини қонун ва адолат талаблари асосида самарали ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш партия депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди, – дейди партия вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи У.Шоумаров. – Ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жойларда ҳар ой камида бир марта очиқ мулоқот ташкил этиш, маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлислари ўтказишни йўлга қўйиш тизимнинг очиқлигини таъминлаш билан бирга, аҳолининг суд тизимига, адолатга, давлатга ишончини оширишга хизмат қилади.

Тадбирда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминловчи идоралараро электрон маълумот алмашиш тизимини шакллантириш борасида фикр алмашилди.

А.Мусаев, ЎзА
3 856






Все о погоде - Pogoda.uz