Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.02.2018 12:12 Чоп этиш версияси

Очиқ хатга эътибор шуми?

Очиқ хатга эътибор шуми? Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида дастлаб академик Азиз Қаюмовнинг Тошкент шаҳар ҳокими Усмоновга “Очиқ хат”и эълон қилинди. Мактубда кўтарилган мавзу минглаб фойдаланувчиларнинг муҳокамасига сабаб бўлди.

Бироқ “Очиқ хат” эълон қилинганига 2 ҳафтадан ошиқ вақт ўтган бўлса-да,шаҳар ҳокимияти бу мурожаатга муносабат билдирмади.Шундан сўнг яна 3 та академикнинг “Бефарқ қараб туришга ҳақли эмасмиз” мақоласи эълон қилинди.

Аммо бу гал ҳам ҳурматли академикларнинг мурожаати эътиборсиз қолди.

Эҳтимол, шаҳарнинг масъул мутасаддилари юртимиз бўйлаб улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд куни кенг нишонланаётган айни кунларда бу мавзуга эътибор қаратиб, ўз муносабатини билдиришар,тағин ким билсин?!

ЎзА
24 445