Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2017 16:22 Чоп этиш версияси

Обуначилар фикр билдирди

Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Партия газетаси – тадбиркорлар нигоҳида” мавзуидаги амалий мулоқот Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси нашри – «XXI аср» ижтимоий-сиёсий газетасининг фаолиятига бағишланди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» мавзуидаги маърузасида партиялар нашрлари ҳақида билдирган танқидий-таҳлилий фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, «XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, нашр аудиториясини кенгайтириш мақсадида уни янада мазмунли ва қизиқарли мавзулардаги ахборотлар, таҳлилий, публицистик ва бошқа йўналишлардаги материаллар билан бойитиш билан боғлиқ вазифалар муҳокама этилди.

– Мен O‘zLiDeP аъзоси сифатида партиямизнинг ижтимоий-сиёсий нашридан бугунги ҳаётимизнинг долзарб масалалари ҳақидаги материалларни кутаман, – дейди Тошкент шаҳридаги “Best Business Communications” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳумоюнхон Бурҳонхўжаев. – Аммо ушбу газета аксарият ҳолларда расмий хабарлар бериш билан чекланиб қолмоқда. Фикримча, Президентимизнинг тадбиркорлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги янги фармон ва қарорларининг мазмун-моҳиятини кенгроқ очиб беришга қаратилган ҳамда ишбилармонларни қийнаётган муаммолар ҳақидаги таҳлилий мақолалар кўпайса, мақсадга мувофиқ бўларди.

– Тадбирда партия нашрининг мазмун-моҳияти танқидий-таҳлилий руҳда қайта кўриб чиқилиб, бу борада таклиф ва тавсиялар билдирилди, – дейди газетанинг масъул котиби Аслиддин Алимардонов. – Мулоқотда тадбиркорларимиз томонидан илгари сурилган фикр ва мулоҳазалар газетамиз иш фаолиятида катта ўзгаришлар ясайди, деб ҳисоблаймиз. Бугун улар бир талай камчиликларимизни рўй-рост кўрсатиб берди.

Тадбирда газета оммабоплигини таъминлаш, электорат муаммоларини бартараф этишда матбуот орқали жамоатчилик назоратини ўрнатишга кўмаклашиш, парламентда партиялараро рақобатни ифодаловчи, фракция қатъий нуқтаи назарини акс эттирувчи мақолалар чоп этишга аълоҳида эътибор бериш кераклиги таъкидланди. Нашрни янада бойитиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 321






Все о погоде - Pogoda.uz